Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Огоҳлантириш: қаллоблик рўйхатга олинди

Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибер-жиноят рўйхатга олингани билан огоҳлантирамиз. Номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтимизнинг интерфейси нусхаланиб,  Uzcard тўлов тизими номидан  WEBSUM билан ҳамкорликда акция такшкил этилгани рўйхатга олинди. Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

Расмий равишда эълон қиламизки, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган.  Ҳозирда компаниямиз томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида Сизларни хабардор этамиз.

Огоҳ бўлинг!  Текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътиборингизни қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz. Жумладан, домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради: uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info. Компаниямизга тегишли муҳим хабар, энг сўнгги янгилик ва акцияларга тегишли тавсилотларни uzcard.uz расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.