UZCARD компанияси тез-тез содир бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар беради

UZCARD компанияси тез-тез содир бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар беради

UZCARD компанияси тез-тез содир бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар беради

Ҳурматли фуқаролар!

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда, Интернетда ва мессенжерларда UZCARD маълумот саҳифаларидан нусха кўчириш ҳоллари тез -тез учраб турибди. Фирибгарлар UZCARD брендидан фойдаланиб, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, одамларни алдамоқдалар.

«Тўловлар» нинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, ҳар сафар фирибгарлар алдашнинг янги схемаларини ўйлаб топяптилар. Мисоллардан бири — uz-investt.space, invest-uz.space манбалари бўлиб, мавжуд бўлмаган лойиҳа доирасида бир марталик моддий тўловларни таклиф қилади.

Ёдингизда бўлсин, агар сиз ўзингиз қилмаган ҳаракатлар тўғрисида SMS-хабар олган бўлсангиз, банк картаси тафсилотларини, SMS орқали қабул қилинган бир марталик паролларни ёки банк ёки тўлов тизими номидан бошқа шубҳали мурожаатлар ҳақида маълумот сўрови келса, билингки сиз билан ёмон ниятли кимсалар боғланган!

Аслида эса, сиздан олинган маълумотлар уларга ҳисобингизни масофадан бошқаришга, шунингдек, маблағларни бошқа ҳисобларга қийинчиликсиз ўтказишни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, тасдиқланмаган сайтларга пароллар ва шахсий маълумотларни киритишда хушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизга учинчи шахсларнинг киришини истисно қилинг.

Шуни унутманг, ҳар қандай муаммони ҳал қилишдан кўра, уни олдини олиш осонроқдир. «Ноқулай» вазиятларга тушиб қолмаслик ва карта ҳисобларидаги пулларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун сиздан имкон қадар ҳушёр бўлишингизни сўраймиз.

Агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, зудлик билан хизмат кўрсатувчи банк билан боғланинг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Ҳар қандай шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида бизга +998 (71) 200 28 28 телефони орқали ёки инфо@uzcard.uz почтасига хабар беринг.