«UZCARD» ТТ бизнесни олиб боришнинг янги принципларига ўтмоқда

 «UZCARD» ТТ бизнесни олиб боришнинг янги принципларига ўтмоқда

«UZCARD» ТТ бизнесни олиб боришнинг янги принципларига ўтмоқда

Таъсисчилар таркиби ўзгарганидан сўнг, Ягона умумреспублика процессинг маркази (кейинчалик - ЯУПМ) бизнесни олиб бориш стратегиясини бутунлай ўзгартириб, ривожланиш принциплари сифатида – очиқлик, ҳамкорлик ва ҳамкорлар билан биргаликда мақсадларга эришиш белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига йўллаган мактубида баён этилган топшириқларнинг, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдан №ПҚ-4699 “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорининг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида, ЯУПМ ўз олдига сервисларнинг чекланмаган равишда қамрови билан технологик жамиятни бирлаштириш учун барқарор тизимни яратиш, шунингдек, ҳамкорлар учун қулай тариф сиёсатини жорий этиш каби мақсадларни қўяди.

OpenAPI технологиясининг жорий этилиши, биометрия ва машиналашган таълим олиш жараёни ЯУПМга глобал ва очиқ молиявий хизматларнинг янги турларини яратиш инструментларини тақдим этади.

Ушбу янги инструментлар жорий тизимлардан мустақил бўлиб, ҳуқуқий меъёрлар ҳамда очиқлик принципларига тўлиқ асосланган ҳолда, иқтисодиётни ривожлантиради ва рағбатлантиради.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан, бозор иштирокчиларини жорий тизимдан бутунлай фарқ қиладиган рақамли экотизимга бирлаштирган ҳолда, электрон тижоратни ривожлантириш вазифаси белгиланган.

Очиқлик – муваффақият ва ҳамкорликни ривожлантириш сари йўл.

Компаниянинг янги стратегиясини қабул қилиш доирасида, «UZCARD» ТТ, янгиланган ва қулай тариф сеткаси бўйича савдо эквайрингини улаш учун процессингдан фойдаланиш имкониятининг очилганлиги ҳақида эълон қилади. Шундай қилиб, «UZCARD» ТТнинг барча ҳамкор-иштирокчилари исталган турдаги (банкоматлар, POS-терминаллар ва бошқалар) ўз ускуналари паркини эквайринг инфратузилмасига улаш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, банкларга ўзларининг пластик карталарини персоналлаштириш жараёнини ўтказиш имконияти тақдим этилади.

Компания, барча ишончли маълумотларни тақдим этган ва Ўзбекистон тўлов тизимини ривожлантириш учун керакли ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, ўз фаолиятини оммабоп равишда амалга оширади.