1257
(71) 200-28-28 График работы круглосуточно и без выходных

“Uzcardtrade.uz”да онлайн автомобилларни сотиш бўйича илк битимлар тузилди.

“Uzcardtrade.uz”да онлайн автомобилларни сотиш бўйича илк битимлар тузилди.

“Uzcardtrade.uz”да онлайн автомобилларни сотиш бўйича илк битимлар тузилди.

Uzcardtrade.uz электрон платформасида автомобиллар сотиш бўйича лойиҳа ишга туширилганидан кейин биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ битимлар тузилди, унга кўра юридик шахслар томонидан “LACETTI” L3-15 (маҳаллий комплектация 1-позиция) 114,4 млн. сўм эвазига ва “SPARK” “М300М-125 (маҳаллий конпектация 2) 73,4 млн. сўм эвазига сотиб олинди. Шу билан бирга, автомобиллар учун тўлов масофадан туриб, мижозларнинг корпоратив карталари ёрдамида амалга оширилди.

Ўзбекистондаги биринчи мультибренд автосалон ҳисобланувчи “Nurafshon Avtocentr” МЧЖ юқорида тилга олинган транспорт воситаларининг сотувчисига айланди. Карантин даврида UzAuto Motors акцияни эълон қилди, унга кўра, харидор (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) “Malibu” автомобилини сотиб олаётганда 5%ли чегирмани қўлга киритади, “Tracker” маркасини сотиб олаётганда эса чегирма 10% ни ташкил қилади.

Бугунги кунда uzcardtrade.uz электрон платформасида етказиб бериш муддати 1 кундан 150 кунгача бўлган турли маркадаги 50 дан ортиқ автомобиллар сотувга қўйилган.

Битим имзолаш учун қўйилган оферт таклифларига кўра, Malibu 1,5 Turbо, Тrailblazer LTZ ва Laccetti Cоmfort, шунингдек Spark (Son of a gun gray ранглари) каби маркаларнинг етказиб бериш муддати 1 кунни ташкил этади.

Лойиҳа ишга туширилган давр ичида uzcardtrade.uz даги “енгил автомобиллар” бўлими анча оммалашди. Хусусан, сайтга ҳар куни ташриф буюрувчиларнинг ўртача сони 600 кишидан ошди.