1257
(71) 200-28-28 График работы круглосуточно и без выходных

«Universal Platforms» экотизимида янги UZCARD хизмати ишга туширилди

«Universal Platforms» экотизимида янги UZCARD хизмати ишга туширилди

«Universal Platforms» экотизимида янги UZCARD хизмати ишга туширилди

Экосистема оператори бўлган «Universal Platforms» платформасида банклар ва молиявий технология компаниялари учун янги UZCARD хизмати ишга туширилди, бу корпоратив карта эгаларига фойдаланилган пул миқдори бўйича лимитлар белгилаш, шунингдек, онлайн-мониторингни амалга ошириш имкониятини беради.

Ушбу хизматни ривожлантириш ва ишга тушириш учун асос Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сонли 2020 йил 30 октябрдаги Фармони бўлди, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар шартнома тузмасдан корпоратив банк карталари ёрдамида махсулотлар (хизматлар) сотиб олишга рухсат этилади, аммо улар бўйича электрон ҳисоб-фактуралар ёки онлайн касса аппаратлари тушумлари мажбурий олинади.

Бундан ташқари, хизмат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини чиқариш ва уларни  муомалада бўлиши қоидалари»  тўғрисидаги (3264-сонли 2021 йил 3 апрел) Низомига асосан амал қилади. Ушбу хизмат орқали компаниянинг молиявий бошқарувчиси ёки бухгалтери (тадбиркор) ўзининг хизмат кўрсатувчи банки орқали «асосий корпоратив картаси»  ни очади ва унга битта жорий ҳисоб рақамига (22619-22620) чиқарилган чексиз кўп корпоратив карталар уланади.

Шу билан бирга, 24/7 янги функциядан, шунингдек ишламайдиган соатларда ёки дам олиш кунлари (байрам кунлари) да фойдаланиш мумкин бўлади, бунда, зарур ҳолларда бухгалтер чеклов ўрнатиш, корпоратив картани тўлдириш ёки бир картадан бошқасига пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Шу каби бизнес воситалар халқаро тўлов тизимлари «Visa», «Mastercard» томонидан  бутун дунё бўйлаб  таклиф этилган.

Шу билан бирга, UZCARD корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда ташкилотларнинг ҳисобчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, ҳар бир картани шахсий кабинет ичидаги маълум бир ходимга боғлаш ва ҳар бир картани онлайн мониторингини олиб бориш вазифалари ишлаб чиқилган.

Ўз навбатида, «Universal Platforms» экосистемасига уланган банклар ушбу хизматдан ўз банк тизими ичида, яъни «Мижознинг банки» ичида фойдаланишлари мумкин, бу эса ўз навбатида банк мижозларига UZCARD корпоратив карталаридан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратади.