Янгиликлар

UZCARD компанияси фирибгарлар ҳақида огоҳлантиради!

UZCARD FinTech Uzbekistan халқаро конференциясининг ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

Конференция 7 май куни, эрталабки соат 10:00 да корпоратив акселераторнинг майдончасида гибрид форматда (offline ва live-online) ўтказилади. ⠀ Тадбир Ўзбекистон Республикасида молиявий технологиялар бозорини ривожлантиришга ва соҳанинг янги жаҳон трендларига бағишланади. ⠀ Конференция дастурида: 10:00. Кириш сўзлари Фаррух Зияев, UZCARD Бош директори Азизбек Хўжаев, «ЎзР ТИФ МБ» Бошқарув раисининг ўринбосари Фарход Ибрагимов, IT-PARK Директори ⠀ 10:15. Корпоратив финтех-акселераторнинг, UZCARD Ventures венчур фондининг тақдимоти ва акселераторнинг резидентлари учун очиқ API-интерфейснинг ишга туширилиши. Дильшод Зуфаров, UZCARD Корпоратив инновациялар бўйича директор. Даниил Халупский, UZCARD Очиқ интерфейсларни ривожлантириш департаменти ⠀ 10:30. «Ўзбекистон Республикасида молиявий технологиялар бозорини ривожлантириш». Наргис Дусматова, FinExtra Group раҳбари. ⠀ 10:45....

UZCARD илк тармоқли финтех-акселератор ва корпоратив венчур жамғармасини ишга туширди

UZCARD, истиқболли стартапларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида,  илк бора молия-технологиялар сохисида акселератор ва миқдори 1 млн. АҚШ долларига (эквивалентида) тенг венчур жамғармасининг жорий этилганлиги ҳақида хабар берди. «Uzbekistan FinTech Accelerator» корпоратив акселератори стартаплар базасида инновацион-технологик ечимларни қидириш, синовдан ўтказиш ва UZCARD инфратузилмаси ҳамда финтех экотизимига жорий этишга қаратилган. Аризалар, BigData, сунъий интеллект, биометрия, блокчейн, IoT, бизнес-жараёнларни рақамлаштириш ва бошқалар соҳасидаги молиявий ва IT индустрия учун ечимларни ишлаб чиқадиган маҳаллий ва хорижий стартап жамоаларидан қабул қилинади. Стартапларни танлов асосида саралаб олиш учун масҳулот прототипи (MVP) ёки тайёр маҳсулотга эга бўлиш зарур ҳисобланиб, ушбу маҳсулот компаниянинг эҳтиёжлари учун қуйидаги йўналишлар бўйлаб мослаштириладиган...

Фақат фирибгарлар SMS-кодни сўрашади!

 Банк ходимлари ҳеч қачон картангизнинг маълумотларини, SMS-кодларни ва бошқа маълумотларни сўрашмайди! Ўзбекистонда янги турдаги фирибгарлик пайдо бўлди. Фирибгарлар маҳаллий телефон рақамларидан банк карталарининг эгаларига қўнғироқ қилиб, ўзларини банк ходимлари сифатида таништирмоқда ва натижада картадан фойдаланиш имкониятига эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, мобил иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни учинчи шахсларга айтманг. Ушбу маълумотларни қўлга киритгач, фирибгарлар пулларингизни ўғирлашлари мумкин! Шунингдек, агарда сизга шубҳали сайтдан, сизга тўлов борлиги ҳақида хабарнома келса — ундай электрон манзилларни очманг ва ҳеч қандай тўловларни амалга оширманг. Хушёр бўлинг ва ҳар қандай шубҳали вазиятда...