Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Статистик маълумотлар: 2019 йилнинг 1-чорак натижалари

Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг (ЯУПМ) статистик маълумотларига биноан, 2019 йилнинг 1-чорак натижалари қатор кўрсаткичлар бўйича стабил ўсишни намоён этди.

Жорий йилнинг 1-чорагида электрон коммерция орқали амалга оширилган  транзакциялар сони 73,8 млн. ни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 4-чорагида белгиланган  72,1 млн.лик ҳолатига нисбатан 1,69 млн. сўм фарқ билан 2,3% лик ўсишни қайд этди.

2019 йилнинг 1-чорагида электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 2 516 316  млн. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 4-чоракида қайд     этилган 2 017 000 млн. сўмга нисбатан 499,3 млрд. сўм фарқ билан 24,8% лик ўсишни кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 1-чорагида POS-терминаллар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар сони 131,9 млн. тани, миқдорда эса 15 166 740 млн. сўмни ташкил этди.

Ушбу чоракда АТМ  (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса  5 939 327  млн. сўмни ташкил этгани белгиланди.

ЯУПМ нинг статистик маълумотларига таянган ҳолда, муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони жорий йилнинг 1-чорагида  1 052 816 та пластик картани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг 4-чорагида қайд этилган 1 038 336 та пластик карталар сонига нисбатан  1,4%. лик ўсишни намоён этди.

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банклар ўртасида пластик карталар эмиссияси бўйича етакчи учлик аниқланди. Демак, биринчи ўринни    “Xalq banki” (188 424 та пластик карта), иккинчи ўринни   “Agrobank” (183 863 та пластик карта) ҳамда учинчи ўринни  “Ipoteka Bank” (133 855 та пластик карта) эгаллади.

Бугунги кунга келиб, “SMS-хабарнома” хизматига уланган Uzcard пластик карталар сони 9 611 430 донани ташкил этди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЯУПМ мамлакатимизда ўз фаолиятини олиб бораётган 29 та банк ҳамда 40 дан ортиқ тўлов тизимларига процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда.