Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан ҳамкорлик

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Миллий авиакомпаниясининг янги Airbus A320neo моделидаги самолёт ўз қатновларини бошлади. 

Uzcard банклараро тўлов тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида, Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилди.

Эндиликда, ҳар бир йўловчи таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилишлари ва парвоз вақтида ундан фойдланишлари мумкин.  Ушбу тўлов жараёни мобил ускунага интеграция қилинган автоматлаштирилган тизим орқали ҳамда парвоз ходими ёрдамида амалга оширилади.

Янги самолёт 150 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб ( бизнесда -12 та, эконом классда -138 та), қатор қулайликларга эга: замонавий дизайн, қулай ва кенг ўриндиқлар ва уларга жойлаштирилган дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизими, мукаммаллаштирилган товуш изоляцияси.  Wi-Fi тизимидан фойдаланиш имконияти ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, маҳаллий ва жаҳондаги сўнгги янгиликлардан огоҳ бўлиш каби имкониятларни яратади.

Wi-Fi тизимига пуллик уланишга тегишли батафсил маълумот билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Миллий авиакомпаниясининг  расмий сайти ёки парвоз ходимлари томонидан танишишингиз мумкин.