Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Uzcard банклараро тўлов тизимининг янги ҳамкори : Tenge Bank

  Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)Uzcard банклараро тўлов тизимининг ҳамкорлар қатори кенгайганини маълум қилади.

Бугунги кунга келиб, Tenge Bank банки Қозоғистон Халқ банкининг филиали бўлиб, Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг процессинг хизматларидан фойдаланишни бошлади. Tenge Bank Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий капитал иштирокидаги олтинчи ҳамда Қозоғистон капитали иштирокидаги биринчи банк ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ЯУПМ провайдерлик вазифасини бажариб, ҳамкорларга процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Жумладан, ҳозирда Марказ томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 30 та банкга хизмат кўрсатилмоқда.