Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Uzcard тўлов тизими янги логотипни тақдим этади

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Uzcard банклараро тўлов тизимининг логотипи ўзгартирилганини маълум қилади. Хориж тажрибаси ва молия соҳасидаги халқаро компаниялар иштирокидаги  ўзаро ҳамкорликни ўрганиш давомида Uzcard тўлов тизимнинг янги имиджини яратиш эҳтиёжи кузатилди. Шу боис, компаниямиз олдида унинг логотипини ўзгартириш вазифаси илгари сурилди.

Мутахассислар олдида Uzcard банклараро тўлов тизими асосий белгисининг янги кўриниши, хусусиятларини яратиш ва унга нисбатан ижодий ёндашиш талаб этилди. Янги логотипни яратиш жараёнида Uzcard тўлов тизими фойдаланувчилари томонидан уни қабул қилиниш даражаси инобатга олинди.

Яратилган концепцияга бинаон, янги логотип ҳарф иштирок этган белги ҳамда матнли кўринишдан иборат. Ушбу логотипнинг ҳарф иштирок этган белгисида карта кўриниши ва унинг бурчагида қуёш элементи мужассамлашган бўлиб,  Uzcard тизими томонидан тақдим этилаётган куч ва имконият маъносини англатади. Ундаги олов ранги ҳам куч-қувватни акс эттиради.

Эътиборингизга Uzcard логотипини юклаб олиш ва логотипни қўллаш усуллари келтирилган каталог жойлаштирилган интернет манзилини ҳавола этамиз: https://uzcard.uz/bankam-i-partneram/parametry-razmeshheniya-logotipa-uzcard/

Янги логотип TBWA\Tashkent (ООО “Creative Agency”) агентлиги томонидан тақдим этилди.