Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Uzcard-UnionPay кобейджинг карталари: Turkiston bank

Ажойиб янгилик! Turkiston bank Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарини ўз мижозларига тақдим этувчи иккинчи банк бўлди.

Бугунги кунга келиб, UnionPay International тўлов карталари дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатида қабул қилинади, хусусан, 1,1 млн банкомат ва 12млн коммерсантларда. Карталарнинг бирлашган эмиссияси 5 млрд дан ортиб кетди, бу кўрсаткичлар натижасида UnionPay бошқа тўлов тизимларини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.

Эслатиб ўтамиз кобейджинг карталари бир қатор қулайликларни ўзида мужассам этади:

🔷бир неча тўлов тизимлардан тўлов инфраструктурасида фойдаланиш;

🔷пластик картадан ўз давлатидан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжудлиги (мисол учун, Mastercard, Unionpay тўлов тизимлар );

🔷агар чет эл тўлов тизими яшаб турган жойда ишлатилмай қолса, карта эгаси маҳаллий тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириши;

🔷Тўлов тизимларнинг рақобатбардошлик даражаси ошиб бориши;

🔷Карта эгасида ягона карта орқали, таклиф қиланаётган тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлиши.