Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Uzcard ва UnionPay International тўлов тизимлари ўртасида икки томонлама битим имзоланди

  Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази UnionPay International халқаро тўлов тизими ҳамкорлигида кобейджинг карталарини муомалага чиқариш бўйича биринчи шартномани имзолади. Ушбу келишув раҳбар гуруҳининг Хитой Халк Демократик Республикасига ташрифи давомида муҳокама қилинди ва имзоланди.   

Икки компания вакиллари иштирокида амалга оширилган учрашув Uzcard ва UnionPay International ўртасидаги  ҳамкорлик истиқболларига, битим мақсади ва вазифаларига қаратилди. Шунингдек, муҳокама давомида иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи кобейджинг карталарининг муомалага чиқарилиши бўйича саволларга ойдинлик киритилди. Келишувнинг энг муҳим вазифаларидан бири, кобейджинг карталарини муомалага чиқарувчи илк  ҳамкор банкни белгилаш эди. Натижада,  ҳисоб банки вазифасини  Aloqabank бажариши ҳамда илк Uzcard-UnionPay International  кобейджинг карталари айнан шу банк томонидан ишлаб чиқарилиши аниқланди.

Аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон худудида 1 июлдан бошлаб кобейджинг карталари муомалага чиқарилган эди. Эндиликда, имзоланган келишув, Uzcard банклараро тўлов тизими тармоғида ҳам, UnionPay International тўлов тизими амал қилувчи чет эл давлатларида ҳам кобейджинг карталаридан фойдаланиш имкониятини яратади.

Бугунги кунга келиб, Uzcard банкалараро тўлов тизими UnionPay International томонидан белгиланган қатор талабларни бажаришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ҳозирда, карталарнинг олд қисмига бўртирилган ёзувларни чоп этиш вазифасини бажарувчи персоускуналар харид қилинди ва фойдаланилишга топширилди. Жумладан, юқорида қайд этилган келишув вакиллари иштирокида илк кобейджинг карталари синовдан ўтказилиш учун ишлаб чиқарилди. Ипак Йули, Qishloq Qurilish Bank, Агробанк, ОФБ, Инфинбанк, Хамкорбанк, Халқ банклари ушбу лойиҳа иштирокчисига айланиш учун  интеграция босқичида турибди.

Айтиб ўтиш лозимки, ҳозирда Марказ мутахассисларимиз томонидан  POS-терминалларнинг дастурий таъминоти халқаро тўлов тизимларига хизмат кўрсатиш учун  янгиланиш жараёнида турибди. Ушбу жараён якунланганидан сўнг, мамлакатимизда хизмат кўрсатувчи POS-терминаллар ҳалқаро UnionPay International карталарини қабул қила бошлайди.

Карта эгалари учун яна бир ажойиб янгилик. Эндиликда, Uzcard карталарини қабул қилувчи барча банкоматлар ҳалқаро сертификациялаш жараёнидан  ўтиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда. Барча банкоматлар 24/7 тартиби асосида хизмат кўсатиб келмоқда. UnionPay карталарини қабул қилувчи банкоматларни уларга жойлаштирилган логотип  орқали аниқлаш мумкин.

Яратилган имкониялар натижасида, мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар иҳтиёрига қатор қулайликлар тақдим этилмоқда. Жумладан, меҳмонлар банкоматлар орқали UnionPay карталаридан махаллий валютани нақдлаштириб олишлари ҳамда POS-терминаллар орқали ушбу халқаро карталардан тўловларни амалга оширишлари мумкин.