Савдо марказлари

Ягона умумреспублика процессинг маркази 29 та банк, 272 000 та мерчант, 43 та мобил иловаларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказ тизими орқали 1905 дона инфокиоск, 1500 дона банкомат, 9604 дона терминал ва 17,6 миллион карталарга тегишли кунлик 4475000 дона транзакцион маълумотлар қайта ишланади.

Бугунги кунга келиб, марказ мутахассислари томонидан юқорида санаб ўтилган барча АТМ-қурилмаларга мўлжалланган, маҳаллий доирада амал қилувчи Uzcard карталари, Uzcard-UnionPay кобейджинг карталари ҳамда  Visa, Mastercard, UnionPay халқаро карталарини қабул қилувчи “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминоти яратилган.