Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

  1. Картанинг амал қилиш муддати тугаган, бироқ ҳисоб рақамида пул миқдори мавжуд. Ушбу ҳолатда нима қилиш керак?

Ушбу ҳолатда Сизга хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат этишингиз ўринли. Банк ходимлари томонидан амал қилиш муддати тугаган картадаги пул маблағи янги картага ўтказилади ва Сизга тақдим этилади.

  1. Пул маблағини нақдлаштириш жараёнида банкомат орқали сўралган 400 минг сўм эмас, балки 300 минг сўм тақдим этилди. Бироқ, карта ҳисобимдан 400 минг сўм ечиб олинди. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

Банкоматга хизмат кўрсатаётган банкга тегишли маълумот жойлаштирилган бўлиб, бу каби ҳолатларда кўрсатилган алоқа рақамлари орқали боғланиш ўринли. Карта эгаси томонидан мурожаат асосли эканлиги аниқланса, банк ходимлари томонидан тўлиқ ечилмаган пул миқдорининг қолган қисми қоплаб берилади.

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқ манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.