Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

  1. Uzcard картасини қайси банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириш мумкин?

Бугунги кунга келиб, NCR SelfServ 6632 ва GRG H68NL моделидаги банкоматлар нақд пулни қабул қилиш функциясини бажаради (Cash-in). Ушбу банкоматларга хизмат кўрсатувчи банклар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз: Agrobank, Xalq banki, KDB Bank Uzbekistan, Qishloq Qurilish Bank.

  1. Банкга бориб, Uzcard картасини нақд пул билан тўлдирдим. Бироқ пул маблағи ҳисоб рақамимга келиб тушмади. Айтингчи, пул маблағи қанча вақт ўтиб ҳисоб рақамга туширилади?

Uzcard картасини нақд пул билан тўлдириш вақти маълумотларни қайта ишлаш жараёнига боғлиқ. Одатда пул ўтказиш жараёни 30 сонияни  ташкил этади, бироқ маълумотларни қайта ишлаш жараёни узоқ вақтни талаб этиши мумкин. Агар 5 дақиқа давомида пул маблағи ҳисоб рақамида акс этмаса, у ҳолда хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат этиш ўринли.

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқ манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.