Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Кобейджинг карталарини тақдим этувчи банклар

Uzcard-UnionPay кобейджинг картасини ўз мижозларига тақдим этувчи банклар сони кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ушбу карталарни чиқарувчи банклар  рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

-Aloqabank;

-Turkistonbank;

-Qishloq Qurilish Bank;

-Agrobank;

-Mikrokreditbank;

-Hamkorbank;

-Xalq banki.

 

UnionPay International тўлов карталари дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатида қабул қилинади, хусусан, 1,1 млн банкомат ва 12 млн коммерсантлар орқали хизмат кўрсатиб келинмоқда. Карталарнинг умумий эмиссияси сони 5 миллиардан ортиғини ташкил этади. Юқори кўрсаткичлар натижасида UnionPay International тўлов тизими бошқа тўлов тизимлари орасида биринчи ўринни эгалламоқда. .

Кобейджинг карталари бир қатор қулайликларни ўзида мужассам этади:

🔷 кобейджинг карталари орқали жорий этилган тўлов тизимлари инфраструктурасидан фойдаланиш;

🔷 пластик картадан дунё бўйлаб  UnionPay International тўлов тизимига хизмат қилувчи нуқталарда фойдаланиш имконияти;

🔷 кобейджинг карта эгаси ягона пластик карта орқали ҳар бир тўлов тизимлари имкониятларидан фойдаланиши;

🔷 интеграцияланган тўлов тизимларининг рақобатбардошлиги карта эгалари учун қўшимча имкониятларни яратади.