Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Кобейджинг карталар: кўрсаткич ва истиқболлари

  Компаниямиз томонидан Ўзбекистон ҳудудида кобейджинг карталари муомалага чиқарилгани эълон қилинган эди. Статистик маълумотларга бинаон, кобейджинг карталар иштирокида амалга оширилган транзакциялар сони ва умумий миқдори барқарор ўсишни намоён қилмоқда.

2018 йилнинг сентябрь ойида Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Uzcard – UnionPay International лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа ўзининг қулайлиги ва техник имкониятлари билан ажралиб туради. Жумладан, Uzcard ва UnionPay International – икки тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи илк кобейджинг карталари муомалага чиқарилди ва қисқа вақт ичида халқ орасида ўз ўрнига эга бўлди.  Мамлакатимиз ҳудудида кобейджинг карталари орқали тўловлар маҳаллий пул бирилигимиз орқали амалга оширилади, чет элда эса, сўм пул бирлиги керакли валюта бирлигига автоматик равишда конвертация қилинади.

Кобейджинг карталарининг илк муомалага кириш вақтидан қайд этилган статистик маълумотларга кўра, ушбу карталарга тегишли транзакциялар сони 26 213 тага, умумий миқдори эса 11,9 млрд. сўмга етди. Кўсаткичларга назар ташласак, Uzcard – UnionPay International тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи кобейджинг карталари барқарор ўсишни намоён этиб келмоқда. Қайд этилган транзакцияларнинг 17%  NFC технологияларга мурожаат этилган ҳолда амалга оширилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Ўз навбатида ушбу кўрсаткич яшаш тарзимизга фаол тадбиқ этилаётган IT-технологияларнинг аҳамиятли ўрни борасида далолат беради.

Бундан ташқари, бугунги кунда марказимиз томонидан  UnionPay International халқаро карталарнинг маҳаллий POS-терминаллар орқали қабул қилиниши, нафақат маҳаллий карта эгалари учун, балки,  чет элдан келган туристлар учун ҳам янги имконият эшикларини очди.  Процессинг маркази томонидан UnionPay International халқаро тўлов тизимига тегишли 102 745 та транзакциялар қайта ишланди. Сўнгги маълумотлар, Ўзбекистон ҳудудида фаол ҳолатда хизмат кўрсатаётган POS-терминалларнинг умумий сони 200 000 дан ошганини кўрсатмоқда. Улардан 150 000 тасига халқаро тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи дастурий таъминоти ўрнатилган ва улар UnionPay International карталарини қабул қилади.

RBR компаниясининг “Тўлов тизимларининг Жаҳон бозори ва 2023 йилгача башорати” (Global Payment Cards Data and Forecasts to 2023) номли тадқиқотига бинаон, 2017 йилнинг сўнгги ойида глобал бозорда муомаладги пластик карталар сони 15 млрд. га етганини, ушбу кўрсаткич ўтган 2016 йилга нисбатан 6% га ўсганини кўрсатмоқда. Ушбу кўрсаткичларнинг аксарият қисми UnionPay халқаро тўлов тизимига тегишли. Эмиссиянинг ўсиш кўрсаткичлари молиявий хизматларга тегишли лойиҳаларнинг тадбиқ этилишига боғлиқлиги билан асосланмоқа.  Жумладан, бугунги кунга келиб, UnionPay International карталири 170 тадан ортиқ давлатларда, шунингдек, 1,1 млн. банкомат ва 12 млн. савдо нуқталарида қабул қилинмоқда. Ишлаб чиқарилган карталарнинг умумий сони 5 млрд.дан ошгани боис, UnionPay International бир қатор кўрсаткичларда етакчи поғоналарни эгалламоқда.