Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

NFC технологияларни қўллаб-қувватловчи тўловлар

Яқин кунларда Uzcard терминал тармоғида NFC технологияларни қўллаб-қувватловчи контактсиз тўлов усуллари жорий этилди («Near field communication» — 10 сантиметр масофада жойлашган, ўзаро қурилмалар орқали маълумотлар алмашинуви амалга ошириладиган қисқа масофали радиусга мўлжалланган симсиз технология). Ўзбекистон бозор шароитида NFC технологиялар орқали тўловларни амалга ошириш яқин кунларда  бошлангани сабабли, унинг хусусиятлари билан танишишни тавсия этамиз:

– карта PIN-кодисиз контактсиз тўловлар учун белгиланган чеклов миқдори 20 000 сўмни ташкил этади;

– карта PIN-кодини NFC технологиялар орқали киритиш тўлов тури учун чеклов белгиланмаган;

– NFC технологиялар орқали контактсиз тўловларни қўллаб-қувватловчи кобейджинг карталари  ва Uzcard – Union Pay International карталари иштирокида тўловларни амалга ошириш мумкин.

NFС технологиялар ёрдамида амалга оширилувчи тўловлар қисқа радиусли масофага мўлжалланганлиги унинг ҳавфсизлигини бегилайди. Ушбу технологияни қўллаб-қувватловчи карта эгаси қўйидаги ҳавсизлик талабларига риоя этиши даркор:

-пластик карталарни кийимларингиз чўнтагида сақламанг. Уларни қўл сумкасининг ўрта бўлинмасида сақланг;

– банк карталарини ҳимоя қилиш ва контактсиз тўловларни қабул қилувчи сигналларни кучсизлантирувчи ҳамён ва қопчиқлардан фойдаланинг;

-пластик картангиз “SMS-хабарнома” хизматига уланганлигига амин бўлинг. Ушбу хизмат тури ёрдамида Uzcard картаси орқали  амалга оширилган тўловлардан хабардор бўласиз.  Агар қаллоблик йўли орқали транзакция амалга оширилса, хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат этинг. Мурожаатингиз кўриб чиқилганидан сўнг, тегишли чоралар кўрилади.

Uzcard терминал тармоғида SP20 V4 PAX моделидаги қўшимча қурилмалар ёрдамида контактсиз тўловлар амалга оширилиб келинмоқда.  Ушбу қурилма Payment Card Industry (PCI) Security Standards Council, EMVCo, Terminal Quality Management каби халқаро ҳавсизлик стандартларининг талабларига жавоб беради.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази аввалроқ QR-код ёрдамида амалга ошириш имкониятини яратувчи инновацион ишланмани тақдим этган (Quick Response Code – тезкор жавоб берувчи код).   Ушбу тўлов тури қатор савдо нуқталари эгалари томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда мижозларга фойдаланиш учун таклиф этилмоқда.