Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

“Омонат ҳисобларини онлайн бошқариш” ҳамда “Пул маблағларининг онлайн конверсияси ” хизматлари муқобил ўсишни намоён этмоқда

  Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) 2019 йил 2-чоракда қайд этилган банк онлайн омонатлари ва коверсиясига тегишли статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

  Uzcard банклараро тўлов тизимининг Банклараро Мувофиқлаштириш Кенгаши натижаларига бинаон ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 29 та банк ва Ягона Умумреспублика Процесинг Маркази ўртасидаги келишувга асосан қуйидаги хизмат турларига комиссион тўловлар белгиланмайди:

  • “Омонат ҳисобларини онлайн бошқариш”
  • “Пул маблағларининг онлайн конверсияси”

  ЯУПМ томонидан тақдим этилган статистик маълумотлар кўра, ушбу хизмат турларининг сони ва миқдори сезиларли ўсиб бораётганини кўришимиз мумкин.

2019 йилнинг 2-чоракида банк онлайн омонатлар операциялари сони 53 567 тани қайд этиб, 2019 йилнинг 1-чоракдаги (банк онлайн омонатлар операциялари сони 43 712 та) ҳолатига нисбатан 9 855 талик фарқ  ёки 22,5% лик ўсишни намоён этди.

2019 йилнинг 2-чоракдаги ҳолатга бинаон, банк онлайн омонатлар операциясининг умумий миқдори 243 318 933 млн. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг 1-чорагига нисбатан (банк онлайн омонатлар операциясининг умумий миқдори 168 106 856 млн. сўмни ташкил этган) 75 212 077 млн. сўмлик фарқ ёки 44,7% лик ўсиш белгиланди.

Ўрганиб чиқилаётган давр мобайнида пул маблағларининг банк онлайн конверсияси операцияларининг сони 458 480 тани қайд этиб, 2019 йилнинг 1-чоракдаги (банк онлайн конверсияси операцияларининг сони 305 580 та) ҳолатига нисбатан 152 900 талик фарқ  ёки 50,03%  лик ўсишни кўрсатди.

2019 йиднинг 2-чорагида банк онлайн коверсияси операцияларининг умумий  миқдори  1 729 014 млн. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг 1-чорагига нисбатан (банк онлайн коверсияси операцияларининг умумий  миқдори  1 066 540 млн. сўмни ташкил этган) 662 474 млн. сўмлик фарқ ёки 62,1% лик ўсиш белгиланди.