Янгиликлар

Fort Ross Ventures ва UZCARD ҳамкорлик ҳақида эълон қилдилар

ПЛАС-ФОРУМ ЎЗБЕКИСТОН 2021

Биринчи йиллик Марказий Осиё Венчур Форуми 2021 йил 28 майда бўлиб ўтади

Марказий Осиё венчур форуми баҳсли масалаларни, Марказий Осиёда ва халқаро бозорларда венчур саноатини келажакда ривожлантиришнинг янги тендентсиялари ва стратегик вазифаларини муҳокама қилиш учун минтақавий венчур инвесторларни, фондларни ва бизнес фаришталарни бирлаштиради. Ялпи мажлис кун тартибига соҳанинг долзарб масалалари: Марказий Осиёда стартап экотизимларини ривожлантириш муаммолари, венчур капитал қўйилмалар маданияти ва воситаларини яратиш, интеллектуал мулкни бошқариш ва бошқалар киради. Форумнинг иккинчи қисмида венчур фондлари вакиллари ва бизнес фаришталари олдида стартапларнинг питч сессиялари бўлиб ўтади. Форум ташкилотчилари: UZCARD Ventures, MOST Ventures (Қозоғистон), Namba Group (Қирғизистон), Ўзбекистон Венчур Капитал Ассотсиатсияси. Форум 28-май куни соат 10:00да (ТШК вақти билан) гибрид форматда (офлайн ва live-youtube) UZCARD...

UZCARD ва “Асакабанк” АЖ «UZCARD-Masterсard» кобейжинг карталарининг қулайликлари ҳақида гапириб бердилар

«UZCARD» компанияси, Masterсard ҳалқаро тўлов тизими ва «Асакабанк» АЖ ўтган йили «UZCARD-Masterсard» кобейжинг картасини чиқариш бўйича биргаликдаги лойиҳани муваффақиятли равишда амалга оширдилар. Карта маҳсулотининг биринчи эмитент-банки сифатида «Асакабанк» АЖ иштирок этди, ушбу банк бошқа банклар учун процессингни амалга ошириш имкониятига эга бўлиб, Ўзбекистонда «UZCARD-Masterсard» кобейжинг карталарининг ҳисоб-китобларини бажарадиган банк бўлиб ҳисобланади.    Биз UZCARD тижорат масалалари бўйича бош директорнинг ўринбосари Лиля Хамидуллина ва "Асакабанк"нинг Чакана банк технологиялари департаментининг директори Жахонгир Жуманиязовга, бирданига иккита тўлов тизимнинг ўзида ишлайдиган янги биргаликдаги маҳсулот — банк картасининг хусусиятлари ва имкониятлари ҳақида саволларимизга жавоб беришлари учун мурожаат қилдик . Кобейжинг карталарнинг оддий карталардан фарқи нимада? ...